МУСТАҲКАМ ҲАМКОРЛИК БАРДАВОМ БЎЛСИН!

МТДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан амалга оширилган тарғибот - ташвиқот тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавсизлигини таъминлаш ишларидаги ўзаро ҳамкорлиги учун Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари, полковник Аликариев Муродилла Сайдуллаевичга ҳамда бошқарманинг бир гуруҳ фидоийларига "Миллий тикланиш" демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгашининг Ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаларини топширдик.

Шу ўринда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари, полковник Аликариев Муродилла Сайдуллаевич Ички ишлар органлари билан МТДП Тошкент шаҳар Кенгаши ўртасида ўрнатилган яқин ҳамкорлигимиз ҳам эътироф этилиб Ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Тошпўлатов Азиз Анваровичнинг эдалик совғасини топширдилар.

Халқимиз фаровонлиги йўлида биргаликда амалга ошираётган ишларимиздаги мустаҳкам ҳамкорлик ҳамда кўрсатилган эътибор учун Ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Тошпўлатов Азиз Анваровичга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Чексиз ҳурмат ва эҳтиром ила халқ хизмати йўлидаги фидокорлигингизни тахсинга сазовор билиб машаққатли ва шарафли касбингизда муваффақиятлар тилайман.

Отабек Жиянбаев,
МТДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси,
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати,
Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси