ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ЯНГИ МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИККА ТАЙЁРМИЗ

Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитни шакллантириш бўйича тадбиркорларга қўшимча енгилликлар, имтиёз ва преференцияларнинг берилиши юртимизда бизнесни янада ривожланиши, чет эллик ҳамкорларнинг Ўзбекистонга ишончини ортиши, ҳамкорликда янгидан-янги қўшма корхоналарнинг ортишига таянч бўлиб хизмат қилмоқда.

Куни кеча Корея давлатидан ташриф буюрган ўндан ортиқ "Winback Go East", "Sungyi Bio", "Small Machines", "BE&BI Tech", "Miraclehealthcare", "Tricos Co., Ltd" каби компания вакиллари иштирокида шаҳримизнинг Учтепа туманида жойлашган "ТСМТ" ренген аппаратураларини ишлаб чиқаришга мослаштирилган қўшма корхонасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ташриф буюрган меҳмонлар мазкур корхона фаолияти, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, ишлаш жараёни босқичлари билан таништирилди. Соҳадаги янгилаклар, юзасидан ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашилди. Янги ҳамкорлик нуқталарини белгилаш юзасида барча компаниялар ўз маҳсулотлари турлари, ишлаб чиқариш билан боғлиқ масалалар юзасидан суҳбатлашилди. Бу борада Ўзбекистонда тадбиркорлага яратилаётган шароитлар ҳусусида ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига жавоблар олдилар.

Тадбир сўнггида Тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси ҳамда Корея давлатида жойлашган "Gangwon" технопарки ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум ўзаро манфаатдорлик тамойилларига таянган ҳолда технология, инновациялар, маркетинг ва инвестициялар соҳасида шериклар муносабатлари ва ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш мақсадида тузилган бўлиб, манфаатдор томонларнинг яқин ҳамкорлиги орқали икки давлат ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида имзоланди.

Шу ўринда айтиб ўтишим керакки биз тадбиркорлар Ўзбекистон учун манфаатли бўлган ҳамкорликка доимо тайёрмиз!