Фидоийлар орамизда!

Фидоийлар орамизда!

Юртимиз тиббиёти йилдан йилга ривожланиб, аҳолига ҳар жиҳатдан қулайликлар яратиш мақсадида ривожланган чет эл тажрибали мамлакатимизда оммалаштирилмоқда. Бу ривожланишлар, ўзгаришлар кўплаб соҳа ҳодимлари фидоий инсонларнинг саййи ҳаракати билан амалга оширилмоқда.
Стоматология соҳасида юқори малакали тиббиёт кадрлари тайерлашда, бўлажак стоматолог-мутахассисларни назарий тайёрлаш сифатини оширишда , замонавий педагогик технологиялар асосида, ахборот ва мультимедиа ускуналаридан фойдаланган ҳолда стоматология бўйича ўқув жараёнини самарали ташкиллаштиришда кўшган хиссаси ва фидойилиги учун Тошкент Давлат стоматология ректори Хайдаров Нодиржон Қодировичга Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси томонидан таъсис этилган “ Ўзбекистон Республикасида тиббиёт техника соҳасидаги кўп йиллик хизмати ва соҳа ривожига қўшган хиссаси учун” эсдалик кўкрак нишонини топширдим.
Биргаликда амалга оширган ишларимиз келгусидаги мустаҳкам ҳамкорликка замин бўлишига умид билдириб қоламан. Биз Сиздаги фидойилик, мехнатсеварлик, ҳалоллик, камтаринлик ва самимийлик фазилатларини ҳамиша юксак қадирлаймиз!
Самарали меҳнатингиз учун ўз ташаккуримни билдирган ҳолда юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, юртдошларимиз доимо соғ ва саломат бўлсинлар деб қоламан!

Отабек Жиянбаев
Ўзбекистонда тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси