МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Баркамол авлод камолотида илму маърифатнинг ўрни нечоғли аҳамият касб этса,  жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни ҳам шунчалик муҳимдир. Ана шу жиҳатни эътиборга олиб, мамлакатимизда спортнинг барча турларини ривожлантириш, аҳолининг кенг қатламини жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, ёшларнинг спорт орқали ўз кучи ва имкониятларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш,  иқтидорли ёш спортчиларни аниқлашга катта эътибор қаратиляпти.Жумладан, спортнинг таэквон-до (ИТФ) тури ҳам жадаллик билан ривожланмоқда, ёшларнинг бу  спорт  тури билан шуғулланишлари учун шароитлар яратилмоқда.Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ҳам аҳолини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, унут бўлиб бораётган миллий спорт ўйинларини қайта тиклаш, улар асосида спорт мусобақалари ташкил этиш орқали ёшларда миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизга ҳурмат туйғусини шакллантириш борасида бир қатор ибратли ишлар амалга ошириб келиняпти.Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар  кенгаши ҳамда Ўзбекистон Таэквондо ИТФ Миллий Ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланиши замирида ҳам ана шундай эзгу мақсад мужассам. Меморандум имзолашдан кўзланган асосий мақсад аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида спортнинг бу турини оммалаштириш, зарарли одатлардан воз кечиш, хотин-қизлар ўртасида “Соғлом турмуш тарзи” спорт мусобақаларини ташкил этиш борасидаги  ишларни ҳамкорликда амалга оширишдан иборат.Зеро, аҳоли, хусусан, ёшларимизнинг ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол улғайишига барчамиз бирдек масъулмиз. Ўзбекистон  Таэквон-До (ИТФ) Миллий Ассоциацияси вице Президенти этиб сайланишим зиммамдаги масъулият ҳиссини янада оширди. Меморандум асосида ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирларимиз, спорт мусобақалари  юртимизда бу спорт турининг янада ривожланишига,  спортчиларимизнинг йирик халқаро турнирларда ҳам иштирок этиб,  юртимиз байроғини баланд кўтаришларига ҳисса қўшади, деган умиддамиз.Отабек ЖИЯНБАЕВ,ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари  Тошкент шаҳар Кенгаши депутати.