ИНВЕСТОРЛАР УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛМОҚДА

Туркиянинг етакчи мебелъ ишлаб чиқарувчи компанияси “Gokler Group ” 1000 та ишчи ўрнига эга бўлган завод қуриш таклифи билан Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ўзбекистон Фармацевтика агентлиги,  Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ва етказиб берувчилар уюшмаси, Туркиянинг “Gokler Group ” компанияси билан ҳар икки томон учун ҳам манфаатли келишувлар имзоланди.  Мен икки мамлакат тадбиркор ва ишбилармонларнинг учрашувлари жуда қизғин, самарали тарзда ўтганига гувоҳи бўлдим. Шуниси қувонарлики, Ўзбекистондаги хозирги шарт ва шароитларнинг жозибадорлиги, имкониятлар чексизлигини кўриб кўплаб бизнесменлар юртимизга ташриф буюрмоқдалар.

1995 йилда асос солинган “Gokler Group” компанияси  касалхона мебеллари, тиббий асбоб-ускуналар ҳамда мактаб ва мактабгача таълим муассасалари учун сифатли, энг муҳими  экологик тоза мебеллар ишлаб чиқаришга иҳтисослаштирилган. Айтиб ўтишим ўринлики, бугунги кунга келиб ушбу компания 100 дан ортиқ мамлакатларга ўз маҳсулотини экспорт қилмоқда.

Ўзбекистонда бўлиб турган “Gokler Group” компанияси вакиллари Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан ҳам учрашдилар. Учрашув давомида шаҳримиздаги клиникалар ва ишлаб чиқаришлар билан танишиб, яратилган шароитлардан ҳайратда қолдилар. Компания вакиллари ўз маҳсулотларга Ўзбекистонда ҳам талаб болиги ва ўз ҳаридорларига эга бўлишига ҳамда Ўзбекистон бозорида ўз ўрнини топишига ишонч ҳосил қилдилар. Учрашувдан кўзланган мақсад ҳам албатта  ички имкониятларни кўриб чиқиб, икки томон учун ҳам самарали бўлган ўз бизнесларини йўлга қўйишдир.

Компания бош директори ГÖКСЕЛ АРАС  “Мен Ўзбекистонда ҳорижлик инвесторлар ва хорижий  компанияларга ўз  филиаларини очиш учун яратилган қулай шарт-шароитлар билан танишар эканман, ҳамкорликда бошлаётган ишимиз албатта икки мамлакат учун ҳам самарали ва фойдили бўлишига ишонч ҳосил қилдим" дея мамнун эканлигини билдирди.Икки давлат томонидан ўзаро савдо ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида амалга ошириаётган бу каби чора-тадбирлар, илдизлари бир-бирига туташ икки қардош халқнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини янада яхшилаш, фаровон ҳаётини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва миллий иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Келгусида ҳам яна кўплаб хамкорликларни йўлга қўйишда ёрдам қўлини чўзишга ва барча шароитларни яратиб беришга тайёрмиз. Туркиянинг тиббиёт, таълим ва жойлаштириш объектларини ускуна ва мебель анжомлари билан жиҳозлаш бўйича етакчи ҳисобланган “Gokler Group” компанияси билан имзоланган келишувимиз албатта муваффақиятли бўлишига ишонаман.

Отабек ЖИЯНБАЕВ,ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси.