🇺🇿🇰🇷 Ўзбекистон Кореяда ўтган “Gangwon AI Healthcare Global Forum 2026” халқаро форумида иштирок этди

Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар ассоциацияси раиси Отабек Жиянбаев Хитойнинг премиум тоифадаги имплантатлар, протезлар ва жарроҳлик асбобларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Bioconcept” компанияси раиси ўринбосари ZHU Xuping билан учрашди.🇺🇿🇰🇷 ЎЗБЕКИСТОН–КОРЕЯ: РАҚАМЛИ ТИББИЁТ ВА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК
🌐 2026 йил 28 октябрь куни Корея Республикасининг Чунчхон шаҳрида рақамли соғлиқни сақлаш ва сунъий интеллект технологияларига бағишланган “Gangwon AI Healthcare Global Forum 2026” халқаро форуми бўлиб ўтди.
Нуфузли халқаро тадбирда Ўзбекистон тиббиёт техникаси ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари уюшмаси раиси Отабек Жиянбаев иштирок этиб, “Ўзбекистонда рақамли соғлиқни сақлаш ва сунъий интеллект” мавзусида тақдимот ўтказди.
Форум доирасида Ўзбекистон, Корея Республикаси, Эстония, Вьетнам ва Индонезия мутахассислари тиббиётда сунъий интеллектдан фойдаланиш, телемедицина тизимларини ривожлантириш, рақамли диагностика ва инновацион технологияларни клиник амалиётга татбиқ этиш масалалари бўйича тажриба алмашдилар.
🏥 29 октябрь куни амалий ташрифлар ташкил этилиб, Корея Республикасининг бир қатор етакчи тиббиёт муассасалари ва ташкилотлари фаолияти ўрганилди.
📍 Gangwon Rehabilitation ƒHospital — замонавий реабилитация хизматлари ва тиббий технологияларни қўллаш амалиёти;
📍 Neobiotech — тиббий ускуналар ишлаб чиқариш, инновацион ечимлар ва технологик жараёнлар;
📍 HIRA — тиббий суғурта хизматларини экспертиза қилиш, баҳолаш ва соғлиқни сақлаш тизимидаги бошқарув механизмлари.
🤝 Мазкур халқаро мулоқот Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида тиббий технологиялар, рақамли соғлиқни сақлаш ва сунъий интеллект йўналишларида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш учун муҳим майдон бўлди.
Халқаро тажриба алмашиш ва илғор технологик ечимларни ўрганиш мамлакатимизда тиббий хизматлар сифатини ошириш, замонавий диагностика имкониятларини кенгайтириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимига инновацияларни жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.
💡 Тиббиёт келажаги — илм-фан, инновация ва халқаро ҳамкорлик уйғунлигида!