🇺🇿🇰🇷 Тиббиёт техникаси соҳасида Ўзбекистон–Корея ҳамкорлиги: янги имкониятлар ва истиқболли йўналишлар
Тиббиёт техникаси ишлаб чиқаришни ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
🤝 Тошкент шаҳрида Ўзбекистон тиббиёт техникаси ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари уюшмаси ҳамда Корея Республикасининг “TRICOS CO., LTD.” компанияси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Уюшма раиси Отабек Жиянбаев иштирокида икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш ва технологик ҳамкорлик имкониятларига эътибор қаратилди.
📑 Ҳамкорлик доирасида ўзаро англашув меморандуми лойиҳаси тайёрланди. Унда тиббий буюмлар ва технологиялар бўйича ахборот алмашиш, икки мамлакат бозорларига чиқиш имкониятларини ўрганиш, қўшма тадбирлар ва ишбилармонлик ташрифларини ташкил этиш каби йўналишлар назарда тутилган.
🏥 Шунингдек, тиббиёт техникаси ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, технологиялар трансфери ва қўшма техник лойиҳаларни ривожлантириш имкониятларини ўрганиш ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилмоқда.
Бундай алоқалар маҳаллий тиббиёт техникаси саноати салоҳиятини ошириш, ишлаб чиқарувчилар учун янги имкониятлар очиш ҳамда тиббиёт муассасаларини замонавий технологиялар билан таъминлашга хизмат қилиши мумкин.