🔰Ҳамкорлик шартномалари имзоланди

🔰Ҳамкорлик шартномалари имзоланди

3-октябр куни Будапешт шаҳрида ўзбек-венгер бизнес-форуми бўлиб ўтган еди. Унда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок етди.
Форумнинг барча тадбирлари Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлганди.

Мен ҳам мазкур бизнесс форумда Ўзбекистонлик бир гуруҳ тадбиркор ишбилармонлар билан иштирок этган эдим.

Венгрия давлатида ҳам миллий қадриятлар устун бўлиб тарихий қадамжолар, меморчилик обидаларини сақлаб қолишга катта еътибор қаратилиши менда катта таассурот қолдирган еди. Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам эришилган ютуқлар тахсинга сазовордир. Мазкур йўналишда ҳам ҳамкорлик аълоқаларини янада мустаҳкамлашимиз, замонавий технологияларни Ўзбекистонга жалб қилишимиз замон талабидир. Ташрифим давомида Венгрия давлатининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги етакчи "Sanatmetal KFT" компанияcи раиси ўринбосари Сзукс Дороття билан суҳбатлашиб ҳамкорлик шартномаларини имзолаш юзасидан келишувга эришган эдим.

2022 йилнинг 10-11 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари йиғилишида Венгрия тадбиркорлари ташриф буюришди. Мазкур ташриф доирасида Венгриялик ишбилармонлар тадбиркорларга яратилган шароитлар, ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича имкониятлар билан танишиб чиқдилар. Венгрия давлатининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги етакчи "Sanatmetal KFT" компанияcи раисининг яна бир ўринбосари Марина Пажток билан компания ўз фаолиятини Ўзбекистонда йўлга қўйиши юзасидан келишувни янада бир карра мустаҳкамлаш юзасидан қайта суҳбатлашдик. Шундан сўнг Фармасевтика саноатини ривожлантириш агентлиги, "Sanatmetal KFT" ҳамда Тиббиёт техника ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси иштирокида уч томонлама ҳамкорлик МЕМОРAНДУМИ имзоланди.

Мазкур МЕМОРАНДУМ фаолияти унумли ва самарали бўлишига, келажакдан бунданда йирик ҳамкорлик ишларини бошлаш учун асос бўлиб ҳизмат қилишига ишонаман!

✍️Отабек Жиянбаев,
Ўзбекистон Тиббиёт техника ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси, депутат.