“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий сектор фаоллигини ошириш ҳамда аҳолини арзон ва сифатли дори-дармонлар билан таъминлашдаги муаммолар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида асосий эътибор соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлар кўрсатиш, соҳада хусусий сектор фаоллигини ошириш ҳамда аҳолига арзон ва сифатли дори-дармонларни етказиб бериш борасидаги имкониятлар, шунингдек, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилашга қаратилганлиги билан ҳам долзарб деб хисоблайман.
Мазкур давра суҳбатида Ўзбекистон Тиббиёт техника ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси сифатида иштирок этиб соғлиқни-сақлаш тизими, тиббиёт техникасини ишлаб чиқариш ва мазкур йўналишдаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан фаолиятни янада жонлантириш, сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш бўйича ўзимнинг бир қатор таклифларимни билдирдим.
Тадбир жуда самарали бўлиб ўтди. Бу каби тадбирлар жамиятимизда соғлиқни-сақлаш тизимини янада ривожланиши, юртдошларимиз учун янада сифатли тиббий хизматларни йўлга қўйилиши ва бу орқали халқимизни давлатимизга бўлган ишончи яна бир карра ортишида замин бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир.
✍️Отабек Жиянбаев,
Ўзбекистон Тиббиёт техника ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси, депутат