Ассалому алайкум ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек ғоят масъулиятли ва шарафли ишга бағишлаган ҳурматли тиббиёт ходимлари.
Сиз, азизларни касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан мамнунман.
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, қадр-қимматини улуғлашда соғлиқни сақлаш тизими устувор аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам юртимизда тинчлик ва соғлиқни таъминлашга эришсак, қолган ҳамма нарсага эришамиз десак асло муболаға бўлмайди.
Айни шу мақсадда республикамизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ этиш ва унинг ривожини янги босқичга кўтариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу ҳақда сўз юритганда, кейинги беш йилда соҳага оид 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари, жумладан, 2019-2025 йилларда Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш контсепцияси қабул қилинганини таъкидлаш лозим.
Шундай шарафли ва айни пайтда машаққатли меҳнатларингизда улкан зафарлар, хонадонингизга тинчлик хотиржамлик, сиҳат - саломатлик оилавий бахт ва фаровонлик тилайман.
Ҳамиша халқимиз ардоғида бўлинг, азиз, тиббиёт ходимлари! Яна бир бор касб байрамингиз муборак бўлсин.
Отабек Жиянбаев,
МТДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси,
Ўзбекистон Тиббиёт техника ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси