Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун!

Кейинги йилларда юртимизда тиббиёт соҳасига катта эътибор қаратилмоқда.

Шунга мувофиқ ИИВ Марказий госпитилида олиб борилаётган ишлар кўлами янада кенгайиб, ходимлар томонидан фуқароларга дунё стандартлари талаблари асосида малакали тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Қувонарлиси шундаки, муассасанинг физиотерапия бўлими фуқароларга тўлиқ физиотерапевтик даволаш хизматини кўрсатишга ихтисослаштирилган ҳамда жарроҳлик амалиётлари бўлинмаси ҳам Европа стандартларига тўлиқ жавоб берадиган замонавий тиббий жарроҳлик асбоб –ускуналари билан жиҳозланган.

Тиббиётдаги янгиланишлар, ўзгаришлар, айниқса, соҳага татбиқ этилаётган замонавий ёндашувларга мувофиқ тиббиёт ходимларнинг малакасини ошириб бориш, ўзаро тажриба алмашиш ниҳоятда муҳим эканлигини таъкидлаш жоиз.
Ушбу ривожланишлар замирида меҳнат қилаётган кўплаб инсонларнинг самарали фаолияти, фидокорона хизматлари эътирофга лойиқдир.

Юртдошларимизнинг саломатлигини сақлаш, қатор касалликларни эрта аниқлаш, аниқ ташхислар қўйиш ва кўплаб мураккаб жарроҳлик операцияларни Ўзбекистонда моҳирлик билан ўтказилиши ва бу орқали кўплаб фуқароларимизнинг ҳаётини сақлаб қолинишида соҳа фидоийларининг ўрни беқиёс албатта.

Шундай инсонлардан бири ИИВ Марказий Госпиталь бош шифокори Усманов Хашим Хамитовичдир. Биз бу ҳурматли инсон билан муҳим хамкорлик ишларни амалга оширдик.

Усманов Хашим Хамитовичга халқ саломатлигини сақлашдек масъулиятли ва шарафли касбларида улкан муваффақиятлар тилайман.

Катта мамнуният билан муваффақиятли ҳамкорлик учун ИИВ Марказий Госпиталь бош шифокори Усманов Хашим Хамитовичга Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси томонидан таъсис этилган “ Ўзбекистон Республикасида тиббиёт техника соҳасидаги кўп йиллик хизмати ва соҳа ривожига қўшган хиссаси учун” эсдалик кўкрак нишонини топширдим.

Биргаликда амалга оширган ишларимиз келгусидаги мустаҳкам ҳамкорликка замин бўлишига умид билдириб қоламан.
Самарали ҳамкорлик учун ўз ташаккуримни билдирган ҳолда юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, юртдошларимиз доимо соғ ва саломат бўлсинлар деб қоламан!

Отабек Жиянбаев
Ўзбекистонда Тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси