Кеча Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” ДУК да Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар ассоциацияси аъзолари билан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда “Magnum medical servis” МЧЖ, “Supromed ” МЧЖ, “Madad” Co.Ltd МЧЖ ҚК, “Chirina-Asia” МЧЖ ҚК, “Foton MQ” МЧЖ ҚК ишлаб чиқариш корхоналари аъзолари иштирок этдилар.
Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси Отабек Жиянбоев сўз очар экан аввало “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” ДУК билан шу пайтгача амалга оширилган ишлар, ҳамкорлик тўғрисида тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси Отабек Жиянбоев
Бугунги кунда уюшма таркибида 47 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона мавжуд. Мазкур корхоналар фақат дори-дармон ва тиббий ускуналарни етказиб берибгина қолмай, маҳаллий вакиллар билан шерикликда маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.
Ишлаб чиқарувчилар йиғилишда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг тадбиркорларга бераётган кўмагидан миннатдорчилик билдириб ва айрим камчиликларнинг ечимида мутахассилар маслаҳати зарурлигини таъкидлаб ўтдилар. Муҳокамалар давомида бу камчиликларни ўз вақтида бартараф қилиш чоралари тўғрисида келишиб олинди.
Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси Отабек Жиянбоев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” ДУК раҳбари Шерзод Хабибуллаевич Абдуғаниевнинг олиб бораётган ишларини алоҳида эътироф этди.
Эслатиб ўтамиз, Марказ юртимиз тиббиёт соҳаси учун зарур бўлган, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ҳамда чет элдан келаётган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини қайд этиш ҳамда клиник синовлар ўтказиш билан шуғулланади.
Йиғилиш сўнггида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” ДУК раҳбари Шерзод Хабибуллаевич Абдуғаниев Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб-чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси Отабек Жиянбаев томонидан ташаккурнома ва кўкрак нишони билан тақдирланди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати