“ИННОПРОМ. Марказий Осиё 2022"
Пойтахтимизда “INNOPROM Central Asia” халқаро саноат кўргазмаси бошланди.

27/04/2022

“ИННОПРОМ. Марказий Осиё 2022"
Пойтахтимизда “INNOPROM Central Asia” халқаро саноат кўргазмаси бошланди. 25-27 апрель кунлари “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан ташриф буюрган турли соҳа вакиллари ўртасида ўзига хос профессионал мулоқот майдони бўлиб ўтади.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад соҳадаги энг илғор технология ва ишланмаларни оммалаштириш, янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, шартномалар имзолаш ва бунинг натижасида саноат кооперацияси бўйича янги лойиҳаларни амалга оширишдан иборат.
Эътиборлиси, ўтган йилнинг апрель ойида мазкур кенг кўламли тадбир илк бор ўтказилган эди. Сўнгра кўргазмада Ўзбекистон, Россия, Франция, Германия, Чехия, Япония, Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва бошқа давлатларнинг ҳукумат ва ишбилармон доиралари делегацияси вакиллари иштирок этганди. Умуман олганда, 2021-йилда кўргазмага саноат ва молия компаниялари раҳбарлари, давлат органлари, хўжалик бирлашмалари вакилларидан иборат 10 мингдан ортиқ киши ташриф буюрган.
Мана икки йилдирки Ўзбекистон тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси аъзолари мазкур кўргазмада фаол иштирок этиб келмоқдалар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни намойиш этмоқдалар. Бундан мақсад нафақат ички бозорни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан тўлдириш, шунингдек маҳсулотларимизни четга экспорт қилиш бўйича натижага эришишдан иборат. Ўйлайманки, бугун иш ишини бошлаган “INNOPROM Central Asia” халқаро саноат кўргазмаси иштирокчилари нафақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқараётган маҳсулотларни кўргазма қиладилар, шунингдек келгусида чет мамлакатларга экспорт қилишда муҳим келишув ва битимларни имзолашга эришадилар.
Бугун Россия давлатидан кўргазмага ташриф буюрган Фармацевтика ва тиббий асбоб ускуналар ишлаб чиқарувчи ҳамкор ташкилотларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда рус тадбиркорлари ўзининг маҳсулотини реклама қилган ҳолда, экспорт қилиш учун битим тузишга ҳарақат қилган бўлсалар, Ўзбекистонлик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳам улардан қолишмаган ҳолда ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни кенгроқ ёритишга ва жаҳон бозорига олиб чиқиш учун келишув олиб бордилар.
Тадбиркор сифатида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва улар ишлаб чиқарган импорт ўрнини босувчи маҳсулотларини жавон бозорига олиб чиқилишини тўлиқ қўллаб-қувватлайман ва ўйлайманки ўтказилаётган “INNOPROM Central Asia” халқаро саноат кўргазмасида маҳсулотларимизни экспорт қилиш бўйича қўплаб келишув ва битимлар тузишга эришамиз.

Отабек Жиянбаев,
Ўзбекистон тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси.