Юртимиз тиббиёти йилдан йилга ривожланиб, аҳолига ҳар жиҳатдан қулайликлар яратиш мақсадида ривожланган чет ел тажрибалари мамлакатимизда оммалаштирилмоқда. Бу ривожланишлар, ўзгаришлар кўплаб соҳа ҳодимлари фидоий инсонларнинг саййи ҳаракати билан амалга оширилмоқда.
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги қошида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазири Генерал - лейтенант Қурбонов Баходир Низамович хайриҳоҳликлари остида Ўзбекистонда кўчма инновацион ҳарбий тиббий марказ ва лабаратория машиналарини ишлаб чиқарилиши бўйича муҳим ҳамкорликни амалга оширдик.
Жумладан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тиббиёт хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда бу йўналишдаги эҳтиёжларни қондиришда ҳарбий мобил инновацион тиббий марказ тайёрланди. Мамлакатимизда тегишли тартибда ишлаб чиқарилаётган юк автомобили базасида универсал тиббий салон яратилиб, унда замонавий инновацион тиббий марказ тайёрланди.
Фахр билан айтаманки, мазкур амалиёт тиббиёт соҳасида муҳим янгиликлардан бири бўлиб, юртимиздаги тинчлик посбонлари саломатликларини сақлашда тезкор ва энг зарурий кўмакчи бўлиб ҳизмат қилиши шубҳасиздир.
Баходир Қурбоновга самарали ҳамкорлик учун ўз ташаккуримни билдираман! Ватанимиз сарҳадлари тинчлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли фаолиятларида мустаҳкам соғлиқ ва зафарлар тилайман!
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазири, Генерал - лейтенант Қурбонов Баходир Низамовични мазкур муваффақиятли ҳамкорлик учун Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт техникасини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Тиббиёт асбоб ускуналари ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмасининг кўкрак нишонини топширдим.
Биргаликда амалга оширган мазкур муҳим лойиҳамиз келгусидаги мустаҳкам ҳамкорликка замин бўлишига умид билдириб қоламан.
Юртимиз доимо тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Отабек Жиянбаев,
Ўзбекистонда Тиббий асбоб - ускуналар ишлаб
чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси