МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ва Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ўртасида ижтимоий-сиёсий ва ғоявий-маърифий соҳаларда ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кучайтириш, Ўзбекистон Республикасининг “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси, белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун кучларни бирлаштирган ҳолда мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва уни ҳаётга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш борасида ҳамкорлик доирасини белгилаш мақсадида Меморандум имзоланди.

Мемарандумда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, МТДП Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, партиянинг фаол ёшлари иштирок этдилар.

Меморандумда жамият манфаатларини кўзлаган ҳолда бепул ва ихтиёрий равишда амалга ошириладиган ишлар кўламини кенгайтириш, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш йўлида кўнгилли равишда иш бошлаган волонтёрлар хизматини қўллаб-қувватлаш, уларнинг сафини кенгайтиришга кўмаклашиш, хайрли мақсадларни амалга оширувчи тузилма сифатида шаклланган ва ривожланаётган кўнгиллилар ҳаракатини, волонтёрларни бирлаштириш ва уларнинг фаолиятини сифатли шакллантириш бўйича ҳаракатларни биргаликда ташкил этиш, мамлакатни сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг самарасини оширишга қаратилган давлат-хусусий шериклигининг замонавий механизмларини жорий этиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотларда ўз йўналиши бўйича фаол иштирок этиш каби долзарб масалаларни ўз ичига олганлиги билан янада аҳамиятли бўлди.  

Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ўз фаолиятини яқинда бошлаганига қарамай улар томонидан амалга оширилган ишлар ва ютуқлар анчагина. Учрашув давомида ҳамкорлик юзасидан барча зарурий масалалар келишиб олинди.  

Қолаверса ўтган давр мобайнида дунёда давом этиб келаётган пандемия шароитида Пойтахтимизда тиббиёт соҳасида (тиббий хизмат кўрсатиш) жудда кўп мурожаатлар тушгани барчамизга аён. «Шифокорга мадад» кўнгилли ёшлар ҳаракати 2020 йилда фаолиятини бошлаган даврида (волонтёрлар) бу борада бир мисол сифатида 3 кун давомида 146 нафар кексалар холидан хабар олингани, 75 нафар кишига тиббий ёрдам кўрсатилингани, 150 та оилага тиббиёт воситалар, 273 оилага эса озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилгани келтириб ўтишим жоиз.Эндиликда Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси билан ҳам  Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандум тузиш режалштирилмоқда. Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси деректори Ширин Абидовани ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятига зафарлар тилаб ўз миннатдорчилигимни билдираман! Отабек ЖиянбаевМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси,Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати,Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси.