Ўзбекистон делегацияси BioLIVE China 2025 кўргазмаси доирасида янги ҳамкорлик ва инвестиция имкониятларини муҳокама қилди

2025 йил 24–26 июн кунлари Шанхай шаҳрида ўтказилган BioLIVE China 2025 халқаро кўргазмасида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этди.

Тадбир давомида ривожланаётган мамлакатлар учун ҳамкорлик йўналишлари ва инновацион лойиҳаларга инвестиция киритиш имкониятлари очилди.

Хусусан, Хитойнинг соғлиқни сақлаш ва тиббий технологиялар соҳасида фаолият юритаётган етакчи компаниялари билан очиқ ва самарали мулоқотлар ташкил этилди. Бу эса яқин келажакда қўшма инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун мустаҳкам асос яратмоқда.

Умуман олганда, мазкур халқаро платформа Ўзбекистон саноат салоҳиятини намоён қилиш, миллий тиббий маҳсулотлар экспорти географиясини кенгайтириш ва янги шериклик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутди.

Келгусида ҳам шундай нуфузли халқаро ташаббусларда қатнашиш орқали тиббиёт саноатида чуқур ва самарали ҳамкорлик йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.