07.06.2024
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва тиббиёт технологиялари соҳаси жадал ўсишни бошдан кечирмоқда ҳамда мазкур йўналишда кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширмоқда.
Куни кеча Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш марказида "Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт технологиялари соҳасида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги ва меҳнат муносабатларининг истиқболли йўналишлари" мавзусида Конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда Германия Федератив Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси, элчи ўринбосари, миссия раҳбари ўринбосари Элис Волкен хоним, Германия-Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ҳамкорлигининг ҳолатини текшириш “Tashkent International Medical Center” МЧЖ директори жаноб доктор Майкл Крамер ва Жаноб доктор Андреас Шнайдер, КФВ Тараққиёт банки, КФВнинг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси директори, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, "NETSCI GmbH,, бошқарувчи директори Жаноб Проф.Д.р. Маттиас Крамер, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари, тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази директори,Tibbiyot fanlari doktori, professor Akilov Xabibulla Ataullaevich Акилов Хабибулла Атауллаевич, ГИЗнинг Тошкентдаги ваколатхонасидан Корнелия Беккер хонимлар томонидан қатор мавзуларда маърузалар тақдим қилинди.
Жумладан, Германия соғлиқни сақлаш саноати, Ўзбекистон Республикасида фармацевтика маҳсулотларини давлат томонидан тартибга солиш, Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари ва соғлиқни сақлаш ва тиббиёт технологиялари соҳасидаги ишбилармонлик алоқалари, Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг иқтисодий ва ижтимоий афзалликлари, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида ГИЗ портфели, Ўзбекистон Республикасида халқаро фармацевтика компаниялари учун бизнес юритиш ва ҳамкорлик қилиш шартлари, Ўзбекистонда соғлиқни сақлашда ИТ - Тошкентдаги хусусий шифохона нуқтаи назаридан тажриба ҳисоботи, Ўзбекистон Республикасида фармацевтика маҳсулотларини давлат томонидан тартибга солиш каби мавзуларда маърузалар тақдим қилиниб ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашилди.
Мен ҳам Ўзбекистон Тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази Тиббиёт технологиялари ва инновацион технологиялари бўйича тиббиёт муҳандис-техниклари бўлими бошлиғи сифатида иштирок этиб Конференция қатнашчиларига Ўзбекистон Республикасида халқаро фармацевтика компаниялари учун бизнес юритиш ва ҳамкорлик қилиш шартлари бўйича маълумотлар тақдим қилдим.
Анжуман давомида Германиянинг қуйидаги тўққизта компанияси вакиллари Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ҳамкорлик ва бизнес имкониятларини муҳокама қиладилар:
- Abacus Analytical GmbH;
- ACL GmbH;
- Medavis GmbH;
- OPASCA GmbH;
- VISION MED GmbH;
- NursIT Institute GmbH;
- Hospital Medical Technology GmbH;
- Aap Joints GmbH;
- Clinic Tools Deutschland GmbH.
Германиядан келган делегация аъзолари Ўзбекистондаги бизнес ҳамкорлар билан ҳамкорлик қилишлари мумкин бўлган қатор таклифларини билдирдилар.
- сунъий интеллектни (AI) жорий этиш ва соғлиқни сақлаш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;
-даволашнинг инновацион усуллари ва замонавий тиббий технологияларни, шу жумладан биофармацевтика соҳасидаги ишланмаларни жорий этиш;- соғлиқни сақлаш тизимини кенгайтиришга давлат инвестицияларини кўпайтириш ҳисобига давлат-хусусий шериклик (ДХШ) орқали соғлиқни сақлаш тизимида қўшма лойиҳалар ва корхоналар;
- ЖССТнинг Соғлом шаҳарлар ташаббусига содиқлик.
Конференциядан сўнг немис ва ўзбекистонлик иштирокчилар ўртасида ҳамкорлик /B+B бўйича музокаралар ташкил қилинди.
Немис компаниялари лаборатория ва аналитик технологиялар, тиббиёт муҳандислиги, фармацевтика ва физиотерапевтик маҳсулотлар, шифохона ахборот тизимлари учун IT-ечимлар, шунингдек, жараённи оптималлаштириш учун ўз таклифларини бердилар.
Тадбир сўнгида Ўзбекистон Тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси ҳамда Германиянинг "NETSCI" ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ўйлайманки бошлаётган ҳамкорлигимиз ҳар икки томон учун ҳам манфаатли ва албатта самарали бўлади.
Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси