18.04.2024
Хитой Халқ Республикаси Хэнань провинциясини Медицина ва фармацевтика Савдо палатасини раиси Чен Мин 17 нафар юртимиз тадбиркорлари билан учрашди.
Тадбирда Медицина ва фармацевтика йўналишида юртимиз тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, афзалликлари, соҳада эришилаётган ютуқлар юзасидан суҳбатлашилди. Келгусида янада самарали ва манфаатли ҳамкорлик учун Меморандум имзоланди.
Олий даражада бўлиб ўтган мазкур учрашувда Ўзбекистон Тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар uyushmasi раиси сифатида иштирок этдим. Уюшмамиз томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва албатта келгусидаги режалар хусусида маълумотлар тақдим этдим.
Бир нарсага урғу қаратишимиз керакки, биз ишлаб чиқараётган маҳсулотлар бевосита инсон саломатлиги билан боғлиқ экан зиммамизда катта масъулият ва катта ишонч юки турибди. Буни оқлаш учун эса тинмай изланишимиз, ҳар жиҳатдан қулай замон билан ҳамнафас, сифатли тиббий асбоб - ускуналар ишлаб чиқаришимиз халқимиз ва инсоният олдидаги касбий ва инсоний бурчимиздир деб ўйлайман.
Бу каби учрашувлар мамлакатлар аро дўстона муносабатларни янада мустаҳкамланиши баробарида Медицина ва фармацевтика соҳаларидаги янгиликлар юзасидан ўзаро тажрибалар алмашиш ва йўналишларни янада такомиллаштириш учун ҳақиқий майдондир.
Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси