19.08.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан миллий иқтисодиётимизни барқарор юксалтириш, ишлаб чиқариш ва експорт салоҳиятини оширишдаги хизматлари, иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Менинг ҳам камтарона меҳнатларимни юксак баҳолаб ушбу кўкрак нишонига лойиқ топганликлари учун Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Бу кўкрак нишони нафақат менга балки, юртимиздаги барча тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар учун берилган эътибор ва эътироф деб биламан.
Юртбошимиз билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ҳам шахсан иштирок етдим. Юртимизда тадбиркорларга берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда иқтисодиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиш баробарида билдирилган ишончни оқлашимиз лозим деб биламан.
Баланд марраларни кўзлаб, танлаган йўлимиздан оғишмай, жонажон Ватанимиз тараққиётига хизмат қилиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.