Обратный звонок RedConnect
Ўзфармагентлик ва Ҳиндистоннинг “Regal Laboratories” компанияси вакиллари истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилдилар — Uzmedtexprom

Ўзфармагентлик ва Ҳиндистоннинг “Regal Laboratories” компанияси вакиллари истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилдилар

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлигида Ҳиндистонинг “Regal Laboratories” компанияси вакиллари – бош директор Гулсахил Сингх ва экспорт бўйича менежер Амит Панвар билан учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда томонлар истиқболли лойиҳаларни муҳокама этдилар, хусусан Ўзбекистоннинг фармацевтика эркин иқтисодий худудларида доривор ўсимликларни етиштиришни ташкил этиш.

Меҳмонларга мамлакатнинг сармоявий муҳити, хусусан фармацевтика соҳасидаги ҳолат, шунингдек, хорижий сармоядорлар учун Ўзбекистонда яратилган имтиёз ва шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев “Regal Laboratories” компанияси бош директори ва экспорт бўйича менежерига лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тавсиялар берди ва бўлажак сармоядорни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.