Обратный звонок RedConnect
“Миран” меҳмонхонасида фармацевтика соҳасига оид халқаро бизнес кўргазмаси бўлиб ўтди. — Uzmedtexprom

“Миран” меҳмонхонасида фармацевтика соҳасига оид халқаро бизнес кўргазмаси бўлиб ўтди.

2019 йилнинг 21-22 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Фармацевтика экспортини ривожлантириш кенгаши (Pharmexcil) Тошкент шаҳридаги “Миран” меҳмонхонасида фармацевтика соҳасида сотувчи-харидор учрашуви (СХУ) йўналиши доирасида халқаро бизнес кўргазмасини ташкил этди. Кўргазмада иштирок этувчи Ҳиндистоннинг 30 дан ортиқ фармацевтика компанияларининг 43 га яқин вакиллари дженерик препаратлар рецептураси, доривор моддалар, фармацевтик субстанциялар, фитотерапия препарат лари/аюрведа тиббиёти ва ҳинд анъанавий тиббиёт тизимларини намойиш этишмоқда. Кўргазмани Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Сантош Джа ва Ўзбекистоннинг Фармацевтика тармоғини  ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев очиб бердилар. Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирок этдилар.

Сўнгги йилларда икки мамлакатнинг фармацевтика саноати қўшма корхоналар очиш, ҳамкорлик ўрнатиш ва шартнома асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни мақсад қилган ҳолда ушбу секторда бизнес олиб бориш имкониятларини ўрганишга катта эътибор қаратмоқда.