Обратный звонок RedConnect
«БОЛАЛАР РАДИОЛОГИЯСИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ» ТАКЛИФНОМА ва ДАСТУР ТОШКЕНТ — — Uzmedtexprom

«БОЛАЛАР РАДИОЛОГИЯСИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ» ТАКЛИФНОМА ва ДАСТУР ТОШКЕНТ —

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги, Тошкент Педиатрия Тиббиѐт институти, Ўзбекистон Радиологлар Жамияти Ўзбекистон тиббиёт асбоб ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар ассоциацияси билан хамкорликда 18 – 19 ноябрь 2019 йил Miran International Hotel мехмонхонасида «БОЛАЛАР РАДИОЛОГИЯСИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ» Илмий – амалий анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазири Шадманов Алишер Каюмович, Тошкент педиатрия тиббиѐт институти ректори Даминов Ботир Турғунпулатович, Осиё-Океания Педиатрик Радиологияси Жамияти раиси Timothy Cain, Россия дипломдан кейинги тиббий таълим академияси, болалар нур диагностикаси кафедраси мудири Пыков Михаил Ивановичлар иштирок этишди. Анжуманда турли вилоятлардан 450 га яқин шифокорлар иштирок этишди. Анжуман жуда хам кўтаринки рухда ўтди. Анжуман сўнгида Ўзбекистон тиббиёт асбоб ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар ассоциацияси аьзолари томонида шифокорларга лоторея ўйини ташкил этилди ва қимматбахо совғалар омадли иштирокчиларга тақдим этилди. Ташкилотчилар хам иштирокчилар хам кўтаринки кайфиятда анжуманни якунлашди.