Обратный звонок RedConnect
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда. — Uzmedtexprom

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.

Бу ҳақда 2019 йилги Давлат дастурида белгиланган Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссиянинг 29 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисида сенатор Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Сенаторнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини саломатлигини сақлаш ва тиббий хизмат сифатини ошириш масаласида

тиббий хизмат сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш мақсадида даволаш-профилактика муассасаларини жиҳозлаш, хусусий тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини оширишда ривожланган мамлакатларнинг олий таълим муассасаларини кенг жалб қилиш;
яқин қариндошлар орасида буйрак ва жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида аутсорсинг хизматларини ташкил қилиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш;
Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрлаш;
инвесторларнинг маблағлари ва халқаро молия институтларнининг техник кўмаги, грантларини инобатга олиб, шунингдек, хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, 2020—2024 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш;
Халқаро талаблар билан шуғулланадиган Ўзбекистон Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, «Электрон соғлиқни сақлаш» тизимини жорий этиш учун давлат-хусусий шерикчилиги концепциясини ишлаб чиқиш;
Мажбурий тиббий суғурта жамғармасини ташкил этиш каби масалаларни 2020 йилги Давлат дастурига киритиш бўйича таклифлар берган. Зайниддин Низомхўжаевнинг қўшимча қилишича, ушбу таклифлар масъуллар иштирокида ишчи гуруҳларда изчил ўрганиб чиқилиб, якуний хулосалар ҳужжат сифатида Президент админстарациясига тақдим этилган.