Обратный звонок RedConnect
Тошкент давлат стоматология институти Қозоғистонда қўшма факультет очади — Uzmedtexprom

Тошкент давлат стоматология институти Қозоғистонда қўшма факультет очади

Tошкент давлат стоматология институти Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси билан қўшма факультет ташкил этиш бўйича шартнома имзолади. Мазкур факультет 2020–2021 ўқув йилидан Жанубий Қозоғистон тиббиёт академиясида ўз фаолиятини бошлайди ва таълим жараёни кредит – модуль тизими асосида амалга оширилади.

Келгусида ушбу ҳамкорлик шартномаси доирасида институт педагоглари Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси педагогларига маҳорат дарслари ўтиши, ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича услубий ёрдам бериши, шунингдек, талабаларнинг ҳам ўқув-илмий дастурларда иштирок этиши кўзда тутилган.

Тошкент давлат стоматология институти бугунги кунда хорижий мамлакатларнинг 50 га яқин нуфузли олий таълим муассасалари ва компаниялари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жумладан, 2018/2019 ўқув йилидан Италиянинг Турин университети билан “Биотиббий муҳандислик” ва Москва давлат тиббиёт стоматология университети билан ҳамкорликда “Стоматология” факультетлари ташкил этилди.

Жорий йилдан эса Оренбург давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда “клиник-психология” йўналишида, шунингдек, Украинанинг Горбачевский номидаги Тернополь миллий тиббиёт университети билан “Олий ҳамширалик иши”, Приволжск тадқиқот тиббиёт университети билан “Даволаш иши” йўналишлари йўлга қўйилди.