Обратный звонок RedConnect
Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Тошкент тиббиёт академиясига Абу Али ибн Сино номини бериш ҳақида петиция эълон қилинди. — Uzmedtexprom

Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Тошкент тиббиёт академиясига Абу Али ибн Сино номини бериш ҳақида петиция эълон қилинди.

“Абу Али ибн Сино бобомиз жаҳон тиббиёт фани ривожига тамал тошини қўйган, унинг бугунги ривожи учун барча назарий ва амалий асосларни яратган олим сифатида бутун дунёга маълум. Ҳаттоки, бугунги кундаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари ва даволаш жараёнлари Ибн Синонинг кўрсатмаларига асосланган ҳолда ўтказилади”, — дейилади мурожаатда.
Билдирилишича, дунёнинг энг ривожланган мамлакатларидаги тиббиёт таълим муассасаларида Абу Али ибн Синога алоҳида эътибор кўрсатилиб, эъзозланади.
“Шу сабабли, Тошкент тиббиёт академиясига Абу Али ибн Сино номини беришни таклиф қиламиз”, — деб ёзади петиция муаллифи.